Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятидаги 900-голни урган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ан Наср» футболчиси Хорватияга (2:1) қарши Миллатлар Лигаси баҳсида жамоасининг иккинчи тўпини киритди.
«Ҳар икки жамоанинг ажойиб ўйин кўрсатганини таъкидлаш керак. Португалия жуда яхши ўйнади. Биз ҳаммасига чидаш кераклигини билардик ва ғалабага ҳақли эдик.
900-гол мен учун жуда катта аҳамиятга эга, шу маррага эришмоқчи эдим. Буни қилишимни билардим. Эмоционал лаҳза бўлди. Осон бўлиб туюлиши мумкин, лекин ундай эмас. Бу — катта ҳажмдаги кундалик иш, барқарорлик ва тайёргарлик натижаси. Мен 39,5 ёшдаман, шунга ўхшаш натижаларга эришиш учун диққатимни жамлашим керак. Бу жуда кўп фидойиликни талаб қилади.
Шунинг учун бундай ютуқлардан кейин жуда ҳис-туйғуларга бериламан. Қилаётган ишимни қадрлайман. Шерикларим бўлмаганида, бу иложсиз эди», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Record.