06.09.2024 21:44
10039
Теглар
«Реал»нинг жароҳат олган футболчилари сони 9 нафарга етди

«Реал» клуби сафида жароҳат олган ўйинчилар сони ошиб бормоқда.

Marca нашри хабарига кўра, Мадрид клуби таркибидаги жароҳатланган футболчилар сони 9 нафарга етган. Жамоанинг 19 ёшли ҳимоячиси Хакобо Рамон ҳам оёқ мушакларини шикастлаб, сафдан чиққан. У тез орада тиббий текширувдан ўтказилади.

Бунгача Карло Анчелотти қўл остидаги жамоада Эдер Милитао, Давид Алаба, Жоан Мартинес, Ферлан Менди, Жуд Беллингҳем, Дани Себальос, Орельен Тчуамени ва Эдуардо Камавинга жароҳат олган эди.

Маълумот учун, «Реал» ФИФА кунларидан кейин 14 сентябр куни сафарда «Реал Сосиедад» жамоаси меҳмони бўлади. Мадридликлар ўтган 4 турда 2 ғалаба ва 2 дуранг билан турнир жадвалида 2-ўринда боришмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар