06.09.2024 22:03
6388
Теглар
Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Бразилияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА рейтинги етакчиси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашувида паркетга тушди.

Кучли рақибга қарши Тошкентда ўтган баҳсда Хосе Венансио Лопес бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказди. Учрашувда Копа Америка-2024 ғолиблари йирик ғалабага эришишди – 9:2. Вакилларимизнинг голларига Элмуродов ва Нишонов муаллифлик қилди.

Маълумот учун, футзал бўйича ЖЧ-2024 баҳслари 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтади.

Футзал. Ўртоқлик ўйини. 6 сентябр

Ўзбекистон — Бразилия – 2:9

Голлар: Аббос Элмуродов (12), Ҳусниддин Нишонов (20) – Артур Гилерме (8), Марсел Маркес (14), Леандро Лино (16), Диего Суффо (17), Марсел Маркес (20), Марсел Маркес (32), Марсел Маркес (33), Жоау Виктор (36), Леандро Лино (40)

Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Фазлиддин Ботиров, 6. Илҳом Ҳамроев, 11. Аброр Аҳмедзянов.

Захира: 1. Суннат Анваров, 2. Музаффар Аҳаджонов, 3. Машраб Одилов, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов, 10. Акбар Усмонов, 13. Меҳрож Худойбердиев, 14. Самариддин Беркинов.

Бразилия: 3. Виллиан Фелипе Дорн, 4. Марлон Оливейра Араужо, 6. Марсел де Мендонка Маркес, 7. Диего Энрике Суффо, 10. Жан-Пер Гизел Коста.

Захира: 1. Тяго Мендес Роча, 2. Ронкало Диего, 5. Жоау Виктор Алвес Сена, 8. Марсенио Рибейру да Силва, 9. Леандро Лино Дос Сантос, 11. Карлос Вагнер Гуларте Фило, 12. Артур Гилерме Де Соуза Фортунато, 13. Рафаэл Дос Сантос, 14. Фелипе Валерио Пасчоал.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар