06.09.2024 23:36
2168
Теглар
15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Париж Паралимпиадасида кумуш медални қўлга киритди

Париж Паралимпиадасида пара енгил атлетика баҳслари давом этмоқда.

F46 классида найза улоқтириш бўйича финалда иштирок этган Шаҳина Йигиталиева 43.12 метр натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, 15 ёшли Шаҳина Париж Паралимпиадасида иштирок этаётган ўзбекистонлик энг ёш спортчи ҳисобланади.

Шу классда финалда иштирок этган яна бир ўзбекистонлик — Розия Эргашева эса 35.98 метр кўрсаткич билан 9-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон делегациясининг медаллари сони 23 тага етди — 9 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар