Алан Ширер Эрлинг Ҳоланднинг голлар бўйича Премер-лига рекордини янгилашига ишонмоқда.
441 ўйинда 260 та гол урган «Нюкасл» собиқ ҳужумчиси рекордчи саналади.
«Агар Ҳарри Кейн бир неча йилдан сўнг Премер-лигага қайтса, у менинг рекордимни янгилаш имкониятига эга бўлиши мумкин (англияликда 213 та гол бор). Аммо агар Ҳоланд бу ерда кейинги 5-6 йилда ҳам ўйнаса ва шу темпда ҳаракат қилса, албатта, рекордни янгилайди (норвегияликда 70 та гол бор).
Бироқ биз кутишимиз ва кўришимиз керак. «Ман Сити»нинг молиявий айбловлари билан нима бўлишини ёки Гвардиоланинг клубда қанча вақт қолишини билмаймиз. Бу — нафақат мураббий ва клуб, балки у ерда бўлган футболчилар учун ҳам катта саволлар.
Аммо агар Ҳоланд АПЛда қолса, албатта, менинг рекордимни янгилайди», — деди Ширер.
Янги мавсумда 24 ёшли ҳужумчи Премер-лиганинг 3 та ўйинида 7 та гол урди.