Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган КХДРга (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
31 ёшли футболчи баҳсдаги ягона гол муаллифига айланиб, энг яхши ўйинчи деб топилди.
«Яхши ўйнадик, деб айта олмайман. Аммо керакли натижани қўлга киритдик.
Ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик. 3-босқич доим биз учун қийин бўлган ва, айниқса, биринчи ўйин осон ўтмайди. Босими бор. Муҳими — 3 очкони қўлга киритдик. Айнан шундай ўйинларни ютиб, жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкин.
Қирғизистон? Бу босқичда кучсиз рақиб йўқ. Психологик жиҳат муҳим. Бундай ўйинларда бўшашиб бўлмайди. Мураббий ҳам доим шундай таъкидлайди. Кейинги сафар натижадан ташқари ўйинни ҳам чиройли қиламиз», — дея Машариповнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.