05.09.2024 21:26
5457
Теглар
КХДР бош мураббийи: «Яхшироқ натижа кутгандик»

КХДР бош мураббийи Син Ёнг Нам ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бугун мақсадимизга етолмадик. Ўйин юқори темпда ўтди. Яхшироқ натижа кутгандик. Кейинги баҳсларда ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Футболда ҳар доим кутилган натижага эриша олмасмиз. Энди кейинги ўйинга бор эътиборни қаратамиз. 

Навбатдаги рақибимиз Қатар — Осиёнинг амалдаги чемпиони. Яхши тайёргарлик кўриб, керакли натижага эришишга уринамиз», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар