04.09.2024 11:46
7644
Теглар
КХДР бош мураббийи: «Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё Кубогидаги ўйинларини кўриб, таҳлил қилдик»

КХДР бош мураббийи Син Ёнг Нам ЖЧ 3-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Тайёргарлик ва ўртоқлик ўйинлари ўтказдик. Эртага бунинг натижасини кўришимиз мумкин. Бўлажак баҳс иккала жамоа учун ҳам муҳим саналади. Гуруҳда кучли жамоалар йиғилган. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистонни таҳлил қилишда асосан жамоанинг Осиё Кубогидаги ўйинларига эътибор қаратдик. Футболчиларни ҳам, мураббийни ҳам ўша турнирдаги видео ёзувлар орқали ўргандик

Ўзбекистонга қарши аввал ўйнаган таркибларимизни ҳозиргиси билан таққослаш нотўғри. Концентрацияни эртанги ўйинги қаратганмиз

Уй ўйинлари? 10 сентябрда Қатарни Лаосда қабул қиламиз. Уйдаги қолган баҳсларни қаерда ўтказишимиз борасида қарор қабул қилинмаган. Албатта, нейтрал стадионда ўйнаш фойдамизга хизмат қилмайди. Аммо бор имкониятдан фойдаланишга уринамиз», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Ўзбекистон — КХДР баҳси эртага, 5 сентябр куни «Бунёдкор» стадиони бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар