Кристоф Дюгарри Килиан Мбаппенинг «Реал»даги стартига баҳо берди.
Мадрид клуби ҳужумчиси 4-турда «Бетис»га қарши ўйинда (2:0) дубл қайд этди. Бу — унинг Ла Лигадаги дастлабки голлари.
«Мавсумнинг омадли бошланиши: Суперкубокда «Аталанта»га қарши ўйинда гол урди, энди дубл қайд этди. Фақат статистикага қарасангиз, бу — муваффақият. У бу ерга гол уриш учун келган. Ўйинга келсак, у ва жамоаси анча яхшиланиши керак.
Мбаппе ўзининг яхши статистикасига қарамай, анчадан бери ўртамиёна ўйнаб келмоқда. Бир неча ойдан бери — Франция миллий жамоасида, Парижда ва энди Мадридда.
У ҳужумчи ролида — яккакурашларда, бош билан зарбаларда ва техникада яхшиланиши керак. Килиан даражаси билан катта фарқ юзага келтирмаяпти ва у ўйлаб кўриши керак. У ўсиши керак.
Мбаппеда техник чекловларни ҳам кўряпмиз. Биламизки, у техник жиҳатдан топ ўнликка кирмайди. Ва уни Винисиусдек ўйинчи ёнида кўрсак, фарқ яққол кўриниб турибди», — деди Франция миллий жамоасининг собиқ футболчиси RMC Sport эфирида.