Ромео Бекҳэм футболдаги фаолиятини якунлади.
«Манчестер Юнайтед» ва Англия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячисининг ўғли шартнома муддатини узайтириш таклиф қилинганига қарамай, «Брентфорд»ни тарк этди.
The Sun нашрининг ёзишича, 22 ёшли йигит Парижнинг етакчи моделлик агентлиги Safe Management'га қўшилди ва эътиборини шу соҳага қаратишга қарор қилди.
Бу Дэвид ва Виктория Бекҳэм ўғлининг биринчи марта касб ўзгартириши эмас. У ёшлигида «Арсенал»да ўйнагач, футболни теннисга алмаштирганди. Бироқ 2020 йилда футболга қайтди ва отасининг МЛСдаги клуби «Интер Майами» билан шартнома имзолади.
Ромео Америка клуби сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган, 2023 йилнинг январида эса ижара асосида «Брентфорд»га ўтганди.