«У учун миллий жамоа эшиклари ёпилди» — Куман 26 ёшида Саудияга кетган Бергвейн ҳақида
Роналд Куман Стивен Бергвейннинг амбицияларини танқид қилди.
«Аякс» 26 ёшли футболчини «Ал Иттиҳод»га 21 млн евродан кўпроқ эвазига сотди.
«Стивен Саудия Арабистонига 26 ёшида кетди. Шубҳасиз, бу ўтишнинг спорт амбициялари билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ёшда молиявий томон асосий ўринда бўлмаслиги керак.
У учун Нидерландия миллий жамоаси эшиклари ёпилди. Унинг ўзи ҳам буни билади.
Мен ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаганман. Стивен «Аякс»да қолиши мумкин эди. Қарорни ҳурмат қилиш керак, аммо мен бу трансферни ҳазм қила олмадим», — дея Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийининг сўзларини келтиради ВВС.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар