03.09.2024 10:28
3631
Теглар
«Бенфика» январда 18 млн еврога сотиб олган ҳужумчисини «Ал Ҳилол»га 40 млн еврога сотди

«Бенфика» ҳужумчиси Маркос Леонардо фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.

21 ёшли футболчининг «Ал Ҳилол»га ўтгани расман эълон қилинди. 

Бразилиялик  форвард Саудия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил қилди. 

Леонардо «Бенфика»га январ ойида «Сантос»дан 18 млн евро эвазига ўтганди. У ўтган мавсумда Португалия чемпионатида 14 ўйинда 7 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар