02.09.2024 15:28
2479
Теглар
Каземиро «Ливерпул» билан ўйин учун 10 баллик тизимда 1 балл олди

Каземиро «Ливерпул»га қарши ўйинда «Манчестер Юнайтед» таркибидаги энг ёмон ўйинчи деб топилди. 

Яримҳимоячининг хатолари АПЛ 3-тури 1-бўлимида манкунианликлар дарвозасига иккита гол олиб келди. Беллашув 0:3 ҳисобида мерсисайдликлар фойдасига ҳал бўлди.

Manchester Evening News танаффусда алмаштирилган бразилиялик футболчининг ўйинига 10 баллик тизимда 1 балл қўйди. Бруну Фернандеш, Кобби Майну ва Лисандро Мартинес, шунингдек, бош мураббий Эрик тен Ҳаг 3 балл олишди.

Жамоада ҳеч ким бешдан юқори баллга эга эмас: Андре Онана, Амад Диалло, Ҳарри Магуайр ва Кристиан Эриксен 5 очкодан, Нуссайр Мазрауи, Маттейс де Лигт, Диогу Далот, Алехандро Гарначо, Маркус Рэшфорд, Жошуа Зиркзе ва Тоби Колиер 4 очкодан олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар