02.09.2024 18:34
1884
Гвардиола: «Ҳимоячилар Ҳоландни тўппонча билан ҳам тўхтата олишмайди»

Пеп Гвардиола АПЛда кетма-кет икки ўйинда ҳер-трик қайд этган Эрлинг Ҳоландни мақтади.

«Ҳоланд ҳар томонлама яхши ўйнамоқда. У машғулотлардан кейин 20-30 дақиқа қолиб, шуғулланади. 

Жамоа унга майдоннинг учинчи қисмида кўпроқ тўп бериши керак. Биз шундай вазиятлар яратамиз. Уни тўхтатиб бўлмайди. Ҳеч бир марказий ҳимоячи, ҳатто тўппонча билан ҳам уни тўхтата олмайди.

Эрлинг ҳар доим гол уради. Ва доим шундай қилиши керак. Яна бир ҳет-трик ва якуний зарбалар сифати бизни хурсанд қилади», – дея «Манчестер Сити» устозининг сўзларини келтиради The Guardian.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар