02.09.2024 01:53
7437
Теглар
А Серия. «Рома» Туринда «Ювентус»дан очко олди, Шомуродов захирадан тушди

Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган марказий ўйинда 100 фоизлик натижа қайд этиб келаётган «Ювентус» ўз майдонида «Рома» билан голсиз дуранг қайд этди. 

Рим клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 82-дақиқада захирадан туширилди.

«Ювентус»нинг дурангидан сўнг лигада очко йўқотмаган жамоа қолмади. 

Турин клуби очколарини 7 тага етказиб, тўплар нисбатига кўра «Интер»дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. Де Росси жамоаси 2 очко билан 16-поғонага жойлашган. 

А Серия. 3-тур

Ювентус — Рома 0:0

1 сентябр, «Алянц Стэдиум»

Ювентус – Ди Грегорио, Кабал (Копмейнерс, 46), Бремер, Гатти, Савона, Фажиоли (Дуглас Луис, 67), Локателли (Маккенни, 67), Камбиязо, Мбангула (Франсишку Консейсау, 46), Йилдиз, Влаҳович (Гонсалес, 83).

Рома – Свилар, Анхелино, Ндика, Манчини, Челик, Пизилли (Коне, 72), Кристанте, Салемакерс (Залевски, 62), Пеллегрини (Балданзи, 82), Соуле (Дибала, 61), Довбик (Шомуродов, 82).

Огоҳлантиришлар: Фажиоли (2), Салемакерс (44), Манчини (85), Бремер (85).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар