01.09.2024 13:12
9544
Варан «Комо»нинг А Серия учун берилган қайдномасидан чиқариб ташланди

Рафаэл Варан Комонинг А Серия учун қайдномасидан чиқарилди.

31 ёшли ҳимоячи Италия клубига мавсумлар оралиғида эркин агент сифатида қўшилганди ва Италия Кубоги доирасидаги «Сампдория»га қарши ўйинда (1:1, пен — 3:4) дебют қилди, бироқ 23-дақиқада сонидан олган жароҳати туфайли алмаштирилди.

Хабар қилинишича, Варан узоқ муддатга сафдан чиққан ва шу сабаб клуб ўйинчини қайдномадан олиб ташлаган. 

«Реал» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси «Комо» рўйхатни янгиламагунча Италия чемпионати ўйинларида иштирок эта олмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар