Кроос: «Реал» яна Ла Лига чемпиони бўлишига шубҳам йўқ. «Атлетико» 2-ўринни олади»
Тони Кроос «Реал»нинг бу мавсумда Ла Лигада ғолиб чиқишига ишонмоқда.
«Албатта, «Реал» чемпион бўлади, бунга шубҳам йўқ.
Иккинчи ўрин учун кураш бўлади ва унда «Атлетико» «Барселона»ни ортда қолдиради», — деди «Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Einfach mal Luppen подкастида.
Маълумот ўрнида, Ла Лигада 3-турдан сўнг «Барса» 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Мадрид клубларида 5 тадан очко бор.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар