Паралимпиада-2024. Тошпўлатова финалда, Хорлин ва Мусабеков саралашдан ўтолмади
Паралимпия ўйинларида пара сузиш баҳслари ҳам давом этмоқда.
S13 классида 400 метрга эркин сузиш бўйича саралашда иштирок этган Шоҳсанам Тошпўлатова 4 дақиқа 52.14 сония натижа билан ўз гуруҳида маррага учинчи бўлиб етиб келди ва финалга йўл олди.
Ўзбекистонлик пара сузувчи иштирокидаги финал Тошкент вақти билан 21:40 дан сўнг бошланади.
Шу классда эркаклар ўртасида 400 метрга эркин сузиш бўйича саралашда Дмитрий Хорлин маррага олтинчи, Фирдавс Мусабеков эса еттинчи бўлиб етиб келди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар