30.08.2024 13:32
669
Теглар
«Лестер» Марокаш миллий жамоаси футболчисини сотиб олди

«Лестер» Марокаш миллий жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади.

Англия клуби «Генк»дан 20 ёшли Билол Ал Ҳаннус трансферини эълон қилди. Яримҳимоячи билан 4 йиллик шартнома имзоланди. 

Олдинроқ трансфер қиймати 20,5+4,5 млн еврони ташкил этиши хабар қилинганди. Шунингдек, Белгия клуби футболчининг кейинги трансферидан 15 фоиз улуш олади. 

Ўтган мавсумда Ал Ҳаннус «Генк» сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушди. Шунингдек, у Марокаш миллий жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар