«Аталанта» «Байер» ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди
«Аталанта» Одилон Коссуну билан шартнома имзолади.
Бергамоликлар «Байер»нинг 23 ёшли ҳимоячисини мавсум охиригача ижарага олишди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Леверкузен клуби ижара учун 5 млн евро олади. Агар келаси ёзда «Аталанта» футболчини сотиб олишга қарор қилса, яна 25 млн евро беради.
Ўтган мавсумда ивуарлик ҳимоячи Бундеслиганинг 22 та ўйинида қатнашиб, 1 та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар