Винисиус Жуниор «Олтин тўп» учун кураш ҳақида гапирди.
«Кака, Роналдо, Роналдинио, Ривалдо — «Олтин тўп» совриндорлари орасида кўплаб бразилиялик футболчилар бор. Лекин менга энг яқинлари, албатта, Роналдо ва Роналдинио. Улар ҳар куни «Олтин тўп»ни қўлга киритишим кераклигини айтишади.
Яқинда Роналдо билан Ибицада учрашдим, унинг уйида машғулот ўтказдим ва у менга: «Яна бир неча кун шу ерда машқ қил, шунда «Олтин тўп»га яқинлашасан», — деди.
Улар — ақл бовар қилмайдиган ишларни амалга оширган ўйинчилар ва «Олтин тўп» учун кураша олиш ҳамда улар каби бу совринни қўлга киритиш — чиндан ақл бовар қилмайдиган нарса», — дея «Реал» вингерининг сўзларини келтиради CNN.
Бразилиялик 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда Мадрид клуби билан ЕЧЛ ва Ла Лигада ғолиб чиқди.