28.08.2024 11:13
905
«Штутгарт» Ад Даҳилни сотиб олди

Амин Ад Даҳил «Бёрнли»дан «Штутгарт»га ўтди.

Немис клуби 22 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар 4 йиллик битим тузишди. 

Bild хабарига кўра, трансфер қиймати 7 млн еврони ташкил қилди. Яна 2 млн евро бонуслар бўлади. 

Премер-лиганинг 2023/24 йилги мавсумида Ад Дахил 13 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. Шунингдек, у 2023 йилда Белгия миллий жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар