«Ипсвич» «Лутон» вингерини сотиб олди
Узоқ танаффусдан кейин АПЛга қайтган «Ипсвич» навбатдаги трансферини амалга оширди.
Клуб Чемпионшипга тушиб кетган «Лутон»дан 27 ёшли вингер Чидози Огбенени сотиб олди.
Трансфер қиймати — 8 млн фунт. Шартнома 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
Ирландиялик футболчи ўтган мавсумда АПЛда 30 ўйинда 4 та гол урган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар