Футзал. Суннат Жўраев ҳам жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Ўзбекистон футзал миллий жамоаси аъзоси Суннат Жўраев Португалияга (1:4) қарши ўртоқлик баҳсида олган жароҳати сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди.
ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, футзалчининг хочсимон пайи лат еган ва эндиликда у операция қилинади.
Шу тариқа Жўраев Ўзбекистон мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида ўйнай олмайди.
Аввалроқ Даврон Чориев ва дарвозабон Равшан Элибоев ҳам мундиални ўтказиб юбориши хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар