28.08.2024 12:53
3237
Теглар
«Бавария» ва «Ал Ҳилол» Коман трансфери борасида келишувга эришишди

«Бавария» Кингсли Команни Саудия Арабистонига қўйиб юборишга рози бўлди.

Мюнхен клуби ва «Ал Ҳилол» 28 ёшли вингернинг трансфери бўйича келишиб олишди, деб хабар беради Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг. 

Буёғи футболчининг қарорига боғлиқ. Коман кетса, «Бавария» унинг ўрнига ҳеч ким билан шартнома имзоламайди. 

Франциялик футболчи Бундеслиганинг ўтган мавсумида 17 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва худди шунча ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар