Англия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Свен-Йоран Эрикссон 76 ёшида вафот этди
Англия миллий жамоаси, «Манчестер Сити», «Лацио» ва «Рома» клубларининг собиқ бош мураббийи душанба куни эрталаб 76 ёшида вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида швециялик мутахассисга терминал босқичдаги саратон касаллиги ташхиси қўйилганди.
Эрикссон 2001 филда Англия миллий жамоаси тарихидаги биринчи хорижлик мураббийга айланган. У «Лацио» билан Италия чемпиони бўлган, икки марта мамлакат кубоги ва суперкубогни қўлга киритган, кубок эгалари кубоги ва УЕФА суперкубогини ҳам ютган. Эрикссон «Бенфика»ни уч бор Португалия чемпионига айлантирган ва Лиссабон клуби билан мамлакат кубоги ҳамда суперкубогини ҳам қўлга киритган. Шунингдек, у «Рома», «Сампдория» ва «Гётеборг» билан ҳам совринлар ютган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар