«Ювентус» билан хайрлашган ҳимоячи Алекс Сандро ватанига қайтди.
Бразилиялик 33 ёшли футболчи «Фламенго» билан 2026 йил 31 декабргача мўлжалланган шартнома тузди.
Сандро сўнгги 9 мавсумни «Ювентус»да ўтказганди. Аввалроқ «Порту»да ўйнаган.