Беллингҳэм деярли бир ойга сафдан чиқди
Жуд Беллинҳэм жароҳати туфайли бир ойга яқин майдонга туша олмайди.
«Реал»нинг 21 ёшли аъзоси «Валядолид»га қарши Ла Лиганинг 2-тур баҳсига тайёргарлик жараёнида жароҳат олди, дея хабар беради бош мураббий Карло Анчелотти.
Мадрид клубининг ёзишича, яримҳимоячига ўнг оёқ товонининг шикастланиши ташхиси қўйилган.
Футболчининг тикланиш даври эълон қилинмади. Бироқ журналист Марио Кортегананинг ёзишича, Беллингҳэм тахминан бир ойни ўтказиб юборади.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, инглиз футболчиси ФИФА кунларидан сўнг — сентябр ойи охирида сафга қайтиши кутилмоқда.
Жуд 1-турда «Маллорка»га қарши ўйинда (1:1) 88 дақиқа ҳаракат қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар