22.08.2024 21:34
2323
Теглар
Компани де Лигтга «Бавария»даги «биринчи рақамли ҳимоячи» эканлигини айтган, аммо раҳбарият футболчини сотишга қарор қилган

Венсан Компани Маттейс де Лигтни «Бавария»нинг энг яхши ҳимоячиси деб атагани маълум бўлди. 

Август ойида Мюнхен клуби нидерландиялик марказий ҳимоячини 45+5 млн евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га сотиб юборди. 

Тhe Athletic хабарига кўра, «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани 25 ёшли футболчига бу қарорга жавобгар эмаслигини ва у учун Маттейс клубдаги «биринчи рақамли ҳимоячи» эканлигини айтган.

Футболчининг атрофидагиларнинг фикрича, де Лигтни кетказиш қарори клуб директорлари кенгашида қабул қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар