21.08.2024 09:27
2035
Рўзиқул Бердиев: »Ҳар бир ўйинга максимал даражада боримизни бериб, жиддий қарашимиз керак»

«Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлига 14-тур доирасидаги «Олимпик»ка қарши ўйиндан (2:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Дастлабки бўлимда «Олимпик» яхши ҳимоялангани учун жуда ҳам қийналдик ва деярли вазиятлар ярата олмадик. Рақиб жамоа ёш бўлишига қарамай, яхши ҳаракат қилмоқда. Лекин иккинчи бўлимда мақсадимизга эришдик. Муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. 

Биринчи бўлимда гол ура олмаганимиз — 100 фоиз ўйинчиларнинг айби. Икки ҳужумчига танаффусда ҳам эътирозимиз бўлди. Уларда кўпроқ вазият бўлиши мумкин эди. Яна рақибнинг зич жойлашувидан ёки майдон сифатининг ёмонлигиданми, тўпни назорат қилишга қийналдик. 

Янгиланган «Олимпик»? Уларнинг ҳозирги ўйинига ҳам юқори баҳо бера оламан. Улар бугун яхши ҳимояланишди. 

Чемпионлик пойгаси? Мақсадимиз бор. Бунинг учун яхши ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар бир ўйинга максимал боримизни бериб, жиддий ёндашишимиз лозим», — дея Рўзиқул Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар