Суперлига 16-тур томошабинлар ташрифи: Андижон ва Самарқандда энг кўп, Тошкентда энг кам
Суперлига 16-тур якунига етгач, ПФЛ расмий сайти учрашувлардаги томошабинлар ташрифи ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, бу турда «Андижон» ва «Сурхон» ўртасида «Бобур арена»да ўтган баҳсда (2:3) энг кўп – 7852 томошабин келган бўлса, Самарқандда ўтган «Динамо» - ОКМК (3:2) ўйинида 7509 мухлис ташрифи кузатилган. Бу турдаги яхши кўрсаткич.
Мавсум стартида ташриф бўйича пешқадамлардан бўлган Намангандаги «Навбаҳор» - «Бунёдкор» (2:2) учрашувида 4852 нафар томошабин тўпланган.
«Жар» стадионида ўтган «Олимпик» - «Сўғдиёна» (0:1) ўйинида эса турдаги энг кам томошабин – 468 нафар мухлис келган.
Суперлига. 16-тур томошабинлар ташрифи:
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар