Про лига 17-турининг марказий ўйини Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўтказилди.
Улуғбек Бақоев бошқарувидаги «Бухоро» мезбонлигида ўтган «Хоразм»га қарши баҳс бир соат кеч бошланди. Учрашувда урганчликлар яримҳимоячиси Ҳазратжон Турсунқулов ҳисобни очган бўлса, 38-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Муродбек Бобожонов майдондан четлатилгач, Ҳаким Фузайлов шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб ҳаракат қилишди. 50-дақиқада Отажоновнинг автоголидан кейин ҳисоб тенглашган бўлса, 85-дақиқада ҳакам урганчликлар дарвозасига пеналти белгилагач, Бегич бухороликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бош ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун нақ 24 дақиқа қўшиб берди ва 90+5-дақиқада Марко Колакович «Бухоро»нинг ишончли ғалабасини таъминлади – 3:1.
Шу тариқа, «Бухоро» 36 очко билан Про лигада якка пешқадамлик қилмоқда. «Машъал» 29 очко билан 2-ўринда бўлса, «Хоразм» 18 очко билан 6-поғонадан жой олган.
Про лига. 17-тур
«Бухоро» - «Хоразм» - 3:1
Голлар: Ҳазратжон Турсунқулов, 23 (0:1), Жасурбек Отажонов, 50 автогол (1:1), Доминик Бегич, 85 пен (2:1), Марко Колакович, 90+5 (3:1)
Четлатиш: Муродбек Бобожонов, 38 (Хоразм).