Илкай Гундўған Криштиану Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин.
365Scores порталига кўра, «Барселона» клуби германиялик яримҳимоячисининг хизматини «Ан-Наср»га таклиф қилган. Илкайнинг ўзи эса Саудия Арабистонига йўл олмоқчи эмас – у собиқ клуби «Манчестер Сити»га қайтишни истамоқда. У ўтган ёзда Каталония клубига эркин агент сифатида қўшилган эди.
Аввалроқ, Каталония клуби президенти Жоан Лапорта 2023 йилда «Манчестер Сити»дан текинга олган яримҳимоячини клубдаги молиявий ҳолат сабабли сотишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клуб бу орқали жамоанинг янги аъзоси Дани Олмони регистрациядан ўтказмоқчи.
Маълумот учун, Гундўғаннинг амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган бўлиб, томонлар шартномани яна бир йилга узайтириш бандини фаоллаштириши мумкин.