«Наполи» бош мураббийи Антонио Конте А Серия 1-туридан ўрин олган «Верона» (0:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда фақат битта жамоа бор эди. Менимча, «Верона»да ҳеч қандай имконият бўлмади. Аммо танаффусдан сўнг дарҳол рақибга гол уришга имкон бердик. Ва кейин қуёшдаги қор каби эриб кетдик.
Бизни иштиёқ билан қўллаб-қувватлаган неаполлик мухлислардан узр сўрашимиз керак. Мен мураббийман ва тўлиқ масъулиятни ўз зиммамга олганим тўғри. Узр сўрайман, чунки иккинчи бўлимни қабул қилиб бўлмайди.
Бугунги ўйин шуни кўрсатдики, биз ҳар томонлама астойдил ишлашимиз керак. «Наполи»га катта иштиёқ, катта истак билан келдим. Агар жамоага ёрдам беришим имкони бўлса, буни қиламан.
Трансферларга келсак, яна бир, икки, уч ёки тўрт нафар футболчи келиши мумкин — клуб қанча ўйинчи билан шартнома имзоламоқчи бўлса. Муаммолар билан юзма-юз туриш керак ва уларни ҳал қилиш ҳар доим ҳам осон эмас», — деди неаполликлар устози Sky Sport Italia нашрига берган интервюсида.