Гвардиола Ҳоланд ҳақида: «100 ўйинда 91 гол. Бу — Месси ва Роналду даражасидаги статистика»
Пеп Гвардиола Эрлинг Ҳоланднинг «Манчестер Сити»даги статистикасига баҳо берди.
18 август куни АПЛ 1-туридан ўрин олган «Челси»га қарши ўйинда (2:0) норвегиялик ҳужумчи ҳисобни очди. У «шаҳарликлар» сафидаги 100-ўйинини ўтказди ва 91-тўпини киритди.
«Унинг статистикаси охирги 15 йилда тўлиқ гегемонлик қилган Месси ва Криштианунинг натижаси даражасида. Бу — голларнинг сони бўйича даража.
Эрлинг буни қандай уддалашини билмайман, лекин бу лигада ва бу мамлакатда 100 ўйинда 91 гол — ақл бовар қилмайдиган ҳолат», — дея «Манчестер Сити» бош мураббийининг сўзларини келтиради Hayters.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар