«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 1-туридан ўрин олган «Маллорка» (1:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Ўйинни яхши бошладик, ҳисобда олдинга чиқиб олдик ва иккинчи голни уришимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда бизга баланс етишмади. Шу туфайли мағлуб бўлишимиз мумкин эди. Бу энг яхши ўйинимиз эмасди. Кўп ҳужум қиламиз ва ҳимояда мувозанат жуда муҳим.
Бугун қониқмадим. Ўйлайманки, анча яхши ўйнашимиз мумкин эди. Ҳеч қандай баҳона айтмоқчи эмасман. Кўпроқ ишлашимиз ва ўзимизни яхшироқ кўрсатишимиз керак эди. Бу ўйин бизга кўп нарсани ўргатиши мумкин.
Мавсум бошидаги вазият ўтган йилгига нисбатан унчалик ўзгармади. Чемпионлар Лигаси бошланганда ротация учун кўпроқ имкон бўлади.
Ўзгаришлардан кейин ҳам босим ўтказиш қийин бўлди. Ҳимоя ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи навбатда, жамоавий ўйинни назарда тутяпман. Кўпроқ эътиборни жамлашимиз, бирдам бўлишимиз керак... Бу жисмоний эмас, балки психологик муаммо.
Мувозанатга ўйинчиларнинг бир хил фикрда бўлишини таъминлаш орқали эришилади. Тўпни ютиб олиш керак бўлганда, ҳамма бу ҳақда ўйлаши керак. Бу фақат ҳужумчилар ёки ҳимоячилар учун эмас, ҳамма учун муаммо. Бу — жамоадаги тушунмовчилик муаммоси, у асосий жиҳатга айланди. «Маллорка» бу борада ажойиб ўйин кўрсатди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.