18.08.2024 14:53
12376
Шомуродов, Дибала, Смоллинг, Абраҳам – «Рома» хайрлашишга тайёр бўлган 7 футболчининг номи маълум

«Рома» бош мураббийи Даниеле де Росси янги мавсумда ўзининг режаларидан ўрин олмаган футболчилар рўйхатини клуб раҳбариятига тақдим этди.

Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, Рим клуби трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр бўлган футболчилар 7 нафарни ташкил этади. Улар орасида ҳужумчилар Элдор Шомуродов, Пауло Дибала, Тэмми Абраҳам, яримҳимоячилар Никола Залевски, Эдоардо Бове ҳамда ҳимоячилар Крис Смоллинг ва Рик Карсдроп ўрин олган.

Аввалроқ, Элдор янги мавсумни ижара асосида «Верона»да ўтказиши ёки МЛС иштирокчиси «Аталанта Юнайтед» сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Рим клуби бугун якшанба оқшомида «Каляри» меҳмони бўлади. Баҳс соат 23:00да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар