Мотта Кьезанинг «Юве»даги келажаги ҳақида: «У бизнинг режаларимиздан ўрин олмаган»
«Ювентус» бош мураббийи Тиаго Мотта жамоа яримҳимоячиси Федерико Кьеза унинг режаларидан ўрин олмаганини яна бир марта маълум қилди.
«Федерико Кьеза бўйича клуб ва менинг позициям ўзгаргани йўқ. У бизнинг режаларимиздан ўрин олмаган.
Биз у билан гаплашиб олдик. Мен ҳар бир футболчига нисбатан кўрсатаётган ҳурматни унга ҳам нисбатан кўрсатдим. Ўйинчилар билан ўзаро мулоқотда барчасини лўнда ва тушунарли қилиб гаплашаман», - дейди мураббий.
Аввалроқ, Турин клуби Кьезани «Тоттенҳэм»га ижарага бериши ҳақида хабарлар тарқалганди, аммо италиялик футболчи ҳамон бошқа клубга ўтгани йўқ.
Маълумот учун, 26 ёшли вингер ўтган мавсум «Юве» сафида А Сериядаги 33 ўйинда 9та гол ва 2та ассист қайд этганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар