Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 1-тури доирасида «Барселона»нинг «Валенсия» (2:1) устидан эришган иродали ғалабаси ҳақида гапирди.
«Муҳим 3 очко қўлга киритилди. Ҳаммаси яхши ўтаётганди деб бўлмайди, аммо биз иккинчи бўлимни биринчисидан яхшироқ ўтказдик. 1-таймда кўп хато қилдик. «Валенсия» эса бундан фойдаланиб, ҳисобни очди. Танаффусдан олдин гол уриш биз учун жуда зарур эди.
Левандовски – профессионал, у биз учун қанчалик муҳимлигини кўрсатди. У иккита гол уришдан ташқари, ҳимояда ҳам яхши ишлади.
Кубарси билан вазиятда эҳтиёткор бўлишимиз лозим эди, у иккинчи сариқ карточкани олиши мумкинлиги сабабли уни алмаштирдик.
Балдеда ҳаммаси жойида. У билан гаплашдик, ҳаммаси яхшилигини айтди. Барселонага қайтгач, у тиббий кўрикдан ўтади», - дейди Ҳанс-Дитер Флик.