18.08.2024 16:28
3313
Теглар
«Бунёдкор» стадионидаги икки ўйин «Дўстлик» стадионига кўчирилди

Шу йилнинг 5 сентябр санасида Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДР термасини қабул қилади. Беллашувга «Бунёдкор» аренаси мезбонлик қилади. 

«Ёзнинг чилласидан чиқиш «Бунёдкор» учун оғир кечди. Айни вақтда стадион парвариши учун масъул ташкилотлар сентябрь ойига қадар вазиятни ўнглаш устида ишламоқда. Атрофи трибуналар билан тўлиқ ўралган стадионлар майсаси август ойининг сўнгги 10 кунлигига келибгина ўзини тиклашни бошлайди. Бир йил муқаддам «Бобур арена» фойдаланишга топширилаётган вақтда ҳам шундай муаммо кузатилган, вазият сентябрга келиб ўнгланганди. 

Ўзбекистон миллий жамоасининг мундиалга йўлланма олиши учун барча иш амалга ошириб келинмоқда. Бунда куз ойидаги расмий ўйинлар давомида стадионнинг ҳолати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шуни инобатга олган ҳолда Ассоциация, Лига ва Суперлига клублари ўзаро келишган ҳолда 17-турнинг «Бунёдкор» аренада ўтиши керак бўлган икки учрашувини истисно тариқасида «Дўстлик» стадионига кўчиришга қарор қилди. Эндиликда ЎзФҲМ мазкур аренада ВАР техникаси ишлаши юзасидан тегишли ишларни амалга оширишга киришади», - дейилади ПФЛ хабарида.

Шу тариқа, «Локомотив» — «Қизилқум» беллашуви 24 август куни, «Бунёдкор» — ОКМК учрашуви эса 27 август куни «Дўстлик» стадионида ўтадиган бўлди. Лига «Спорт» телеканали билан мазкур ўзгариш юзасидан келишувни амалга оширгач, учрашувлар вақти масаласида бир тўхтамга келинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар