18.08.2024 14:13
3534
«Барса» ва «Ливерпул» янги мураббийлар билан ғалаба қозонди, Францияда 34 дақиқа қўшиб берилди

Европа футболида шанба куни рўй берган асосий воқеалар.

Франция: даҳшатли жароҳат ва 45+30-дақиқадаги гол

«Реймс» – «Лилл» 0:2 
Голлар:
0:1 – 45+30 Диаките, 0:2 – 90+3 Дэвид.
«Реймс» – Диуф, Акеме, Агбаду, Окуму, Коне (Сангюи, 60), Мунеци, Коне, Атангана Эдоа (Фофана, 72), Накамура (Диакон, 72), Диаките (Ҳадра, 60), Ито.
«Лилл» – Шевале, Исмаили (Гудмундссон, 83), Сантуш, Алессандро, Диаките, Манди (Мене, 73), Гомес (Ҳаралдссон, 44), Мукау (Буадди, 72), Кабелла (Мбаппе, 87), Сахрауи, Байо (Дэвид, 46).
Огоҳлантиришлар: Атангана Эдоа (46), Исмаили (67), Мукау (71), Фофана (90+2).
Четлатиш: Коне (15).

Франция чемпионатида ўйин куни «Лилл» яримҳимоячиси Гомеснинг қўрқинчли жароҳати билан ёдда қолди, у майдон марказида «Реймс» Коне билан тўқнашувдан кейин ҳушидан кетди, бу ҳолат учун рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилди. Англиялик футболчининг ёнига етиб келганлар дарҳол тиббиёт ходимларига сигнал беришди медикам, жамоадошлари дарҳол уни бир ёнга ағдришди, чунки жабрланувчи бу ҳолатда тилини ютиб юборганди. Арбитр дарҳол ўйинни тўхтатишга қарор қилди газонда ётган Гомесга роппа-роса йигирма дақиқа давомида ёрдам кўрсатилди.

Футболчини майдондан замбилга солиб олиб кетишди, кейин эса у шифохонага олиб борилди. «Лилл» матбуот хизмати Гомес шифохонада ўзига келганини хабар қилди. Ўйин эса 45-дақиқаларда қайтадан бошланди, унгача футболчилар чигалёзди машғулотларини ўтказиб туришди. Шу тариқа, ҳисобни очган Диакитенинг голи қўшиб берилган 34 дақиқадан 30-дақиқасига ёзилди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса жамоанинг асосий тўпурари Дэвид ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади.

Англия: Салоҳнинг янги рекордлари

«Ипсвич» — «Ливерпул» 0:2
Голлар:
Жота (60), Салоҳ (65).
«Ипсвич» – Уолтон, Дэвис, Гривз, Вулфенден, Туанзебе (Смодич, 74), Луонго (Тэйлор, 65), Морси, Ҳатчинсон, Чаплин (Майерс-Ҳарнесс, 65), Бернс (Жонсон, 57), Делап (Ал Ҳамади, 74).
«Ливерпул» – Алиссон, Робертсон (Цимикас, 79), ван Дейк, Куанса (Конате, 46), Александер-Арнолд (Брэдли, 77), Мак Аллистер, Гравенберх, Диас, Собослаи, Салоҳ, Жота (Гакпо, 79).
Огоҳлантиришлар: Вулфенден (6), Ҳатчинсон (13), Бернс (24), Гакпо (90+5).

Арне Слот аллақачон ўзгача ишни бажариб бўлди, чунки XXI асрда ҳеч ким, ҳатто Юрген Клопп ҳам «Ливерпул» бошқарувидаги илк расмий ўйинида ғалаба қозона олмаган. Буни уддалаган сўнгги мураббий 1998 йилда Жерар Уле бўлганди. Лекин 22 йиллик танаффусдан кейин АПЛга қайтган «Ипсвич» майдонига сафар осон кечмади. Қизиллар устунлик қилишди, аммо «тракторчилар» ўз қадрдон трибуналари қаршисида илҳом билан ўйнашди ва пеналти ҳам ишлашди. Фақат VAR аралашуви меҳмонларни қутқариб қолди, видеоҳакамлар ҳужум босқичларидан биридаги офсайдни пайқашди.

Ўйин асосий вақтининг бир соати якунланаётганида эса Салоҳ Александер-Арнолднинг пасидан кейин рақибнинг офсайд «қопқони»дан қочиб қолди ва Диогу Жотани яккама-якка вазиятга чиқариб юборди. Муҳаммад Салоҳ кейинги голли ҳужумда ҳам офсайд чизиғида ҳаракатланди ва ван Дейкнинг диагонал узатмасидан кейин ҳам, Собослаи билан девор услубида ўйнаганида ҳам тўғри ҳолатда экани маълум бўлди. Мисрлик ҳужумчи беш дақиқа ичида лиганинг икки рекордини янгилади: энди у АПЛнинг биринчи турлари бўйича энг яхши тўпурар (9 гол) ва энг самарадор футболчи (14 очко).

«Арсенал» — «Вулверҳэмтон» 2:0
Голлар:
Ҳаверц (25), Сака (74). 
«Арсенал» – Райя, Зинченко (Тимбер, 69), Габриэл, Салиба, Уайт, Райс (Жезус, 85), Парти, Эдегор, Ҳаверц, Мартинелли, Сака (Троссар, 80).
«Вулверҳэмптон» – Са, Аит-Нури (Доусон, 84), Гомеш, Москера, Доэрти, Лемина, Гомес (Сарабия, 84), Гомеш (Поденсе, 75), Беллгард (Куня, 57), Ҳван Ҳи Чан, Ларсен (Шикиню, 84).
Огоҳлантиришлар: Гомес (23), Гомеш (38), Сака (60), Жезус (88).

Йил бошидан буён Англия чемпионатидаги 20 ўйиндан 17 тасида ғолиб бўлган «Арсенал» ҳам мавсумни ишончли бошлади. «Эмирейтс»да кечган бу ўйинда барчаси оддий кечди. Сака биринчи бўлимда ажойиб узатма билан тўпни Ҳаверцнинг бошига етказиб берди, танаффусдан кейин эса ўз услубида қанотдан марказга кўчиб, яқин бурчакка кучли ва аниқ зарба йўллади. Лондонликларга иккинчи гол жуда зарур эди, чунки ҳисоб қалтис қолаётган, «бўрилар» мағлубиятдан қутулиб қолиш учун имкониятларга эга бўлаётганди. Масалан, биринчи бўлимда меҳмонларнинг бир ҳужуми ўта хавфли чиқди ва мезбонларни фақат Райя қўлини тўғри қўя олиши қутқариб қолди. «Арсенал»нинг бу ёздаги асосий хариди Калафиори ўйинни захира ўриндиғида кузатди, унинг позициясида Зинченко ўрнига ўтган мавсумни оғир жароҳат туфайли ўтказиб юборган Тимбер туширилди.

«Вест Ҳэм» — «Астон Вилла» 1:2
Голлар:
Пакета (37, пеналти) — Онана (4), Дюран (79).
«Вест Ҳэм» – Ареоля, Эмерсон, Килмен, Мавропанос, Цоуфал (Тодибо, 85), Родригес (Ингз, 85), Қуддус, Пакета (Уорд-Проуз, 74), Соучек, Боуэн (Саммервилл, 73), Антонио (Фуллкруг, 73).
«Астон Вилла» – Мартинес, Дин (Матсен, 74), Пау Торрес, Конса, Кэш (Неделкович, 82), Тилеманс, Онана, Макгинн (Рэмзи, 62), Бэйли (Филожин-Байдейс, 74), Рожерс, Уоткинс (Дуран, 62).
Огоҳлантиришлар: Бэйли (8), Пакета (31), Филожин-Байдейс (90).

Фаворитлар орасида энг қийин рақиб «Астон Вилла»да эди. «Вест Ҳэм» ўз майдонида кучли ўйин кўрсатади, қолаверса «болғачилар» бош мураббийи Ҳулен Лопетеги учун бу илк ўйин эди. Онананинг тезкор голига мезбонлар Лукас Пакета ижросидаги пеналти билан жавоб қайтарди, ушбу бразилиялик футболчини ўйинлар натижаларига пул тикиш бўйича фирибгарлик учун футболдан четлатишмоқчи. Аммо бу борада суриштирув ишлари давом этмоқда ва АПЛ лондонликларга уни қайдномага киритиш учун рухсат берган.

Лекин унинг голи дуранг учун ҳам етарли бўлмади, Унаи Эмери эса захира кучларни ташлаш эвазига ватандош ҳамкасби билан дуэлда ғолиб чиқди. Аниқроғи, ғалаба голи урилган ҳужумда тўрт футболчи иштирок этди ва барчаси қанотга диагонал узатма билан бошланди, картинадаги сўнгги икки штрихни эса жокерлар чизишди. Ассистент ролидаги Жейкоб Рэмси ва тўпга бир тегинишда дарвозани ишғол этган Дуран. 20 ёшли колумбиялик АПЛ ўйинларида атиги ўн соатдан ортиқроқ вақт ўтказган ва ўртача 103 дақиқа оралиғида биттадан гол урмоқда. Бу борада ундан тезкорроқ биргина футболчи бор - ҳар 85 дақиқага битта голи тўғри келувчи Ҳоланд.

Испания: 17 ёшлилар триоси

«Валенсия» — «Барселона» 1:2
Голлар:
Дуро (44) — Левандовски (45+5, 49 пеналти). 
«Валенсия» – Мамардашвили, Хесус Васкес (Техон, 77), Гасоровски, Москера, Коррейя, Герра (Гилямон, 86), Пепелу, Диего Лопес (Фулке, 66), Рафа Мир (Оторби, 77), Андре Алмейда (Дани Гомес, 66), Дуро.
«Барселона» – тер Стеген, Балде (Мартин, 64), Мартинес, Кубарси (Кристенсен, 64), Кунде, Касадо, Бернал (Эрик Гарсия, 71), Ферран Торрес (Педри, 64), Рафиня, Ямал (Виктор, 86), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Пепелу (38), Васкес (45+5), Кубарси (45+2), Кристенсен (69), Кунде (81).

«Барселона» бош мураббийи сифатидаги расмий дебютидан олдин Ҳанси Флик «Реал» билан рақобат тўғрисидаги саволга оптимистик жавоб қайтарди: «Бизда сифат даражаси юқори, футболда эса барчаси ғалаба ёки мағлубиятга боғлиқ. Биз ҳар бир ўйинга тайёрланамиз. Ихтиёримдаги футболчилардан кўнглим тўқ. Жароҳатланганлар ҳам қайтишса, биз жуда яхши — кучли жамоа бўлишимизга ишончим комил».

Гави, Араухо, Фати, Френки де Йонг (уни «МЮ»га қўйиб юборишмоқчи эмас), Олимпиада қаҳрамони Фермин Лопес, Гундўған (унинг кетиш истаги тўғрисида миш-мишлар тарқалган), ниҳоят, Олмо... Кўк-анорранглиларда захира чиндан ҳам ёмон эмас, масалан «Месталя»даги ўйинда захирадан Педри ва Кристенсен тушишди. Ўйиннинг ўзи эса «Барса» учун осон кечмади. Биринчи бўлим охирида гол ўтказиб юборган каталонияликлар кўп ўтмай иккинчи голни қабул қилиб олиши ҳам мумкин эди. Бу вазиятда Кубарси тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтариб юбориб, қаҳрамонлик кўрсатди. Ёш ҳимоячининг бу сейви жамоани ижобий натижа учун илҳомлантирди, Балденинг диагонал узатмасидан кейин Ямал ҳимоячидан ўзиб кетган Левандовскини голли пас билан таъминлади.

Иккинчи бўлим бошида эса поляк ҳужумчи Рафиня ишлаган пеналтини аниқ ижро этиб, дублни расмийлаштирди. Ҳозирда «Ливерпул»га трансфери кенг муҳокама қилинаётган Мамардашвили эса трибуналар томонидан ҳуштакбозликка учраган собиқ валенсиячи Ферран Торрес учинчи голни уришига йўл қўймади. «Барса» ўта кучли ўйин кўрсата олмади, аммо керакли натижага эришди. Ва бу таркибда бирданига уч нафар 17 ёшли футболчи — Ямал, Кубарси ва Бернал ўйнаганида рўй берди. Қолаверса, 20 ёшли Касадо ҳам бошланғич таркибда дебют қилди.

Италия: Ваноли «Сан-Сиро»да ғалабани ушлаб қололмади

«Женоа» — «Интер» 2:2
Голлар
: Волякко (20), Мессиас (90+6) — Тюрам (30, 85). 
Аниқ ижро этилмаган пеналти: Мессиас (90+5). 
«Женоа» – Голлини, де Винтер, Бани, Волякко (Васкес, 60), Аарон Мартин, Заноли (Сабелли, 71), Френдруп, Бадел (Осаюки, 86), Малиновский (Торсбю, 71), Витиня, Мессиас.
«Интер» – Зоммер, Бастони, Ачерби, Биссек, Димарко (Карлос Аугусто, 75), Дармиан (Думфрис, 66), Мхитарян (Фраттези, 66), Чалхонўғли (Торимий, 75), Барелла, Тюрам, Мартинес (Аслани, 86).
Огоҳлантиришлар: Мхитарян (16), Голлини (63), Аслани (90+9).

Чемпионлар титул ҳимоясини Генуяда ўта қийин ўйин билан бошлади, сафар ўйинида жамоа ҳисобда ортда боришига тўғри келди. Миланликлар ўтказиб юборилган голга тезда жавоб қайтарди — Барелла Тюрамнинг бошига тўпни қўндириб берди. Кейин эса муаммолар бошланди, Бадел икки бор нерадзурриларнинг иккинчи голига тўғаноқ бўлди. Биринчи ҳолатда, арбитр 11 метрлик нуқтани кўрсатганида, ишга VAR аралашди. Видеотакрорда «Женоа» сардори тўпга ўйнагани, кейин эса Тюрамнинг ўзи рақибнинг оёғига келиб урилганини кўриш мумкин эди. Мезбонлар дарвозабони Голлини Лаутаро Мартинеснинг зарбасини қайтарганида ва тўпга биринчи бўлиб Димарко етиб келганида, унинг зарбаси йўлида Баделнинг боши чиқиб келди. 

Ўйиннинг иккинчи бўлими ҳам воқеаларга бой бўлди. Ҳакам икки марта «Интер»нинг голларини бекор қилди. Биринчи ҳолатда сўнгги пасни берган Дармиан яққол офсайдда қолган бўлса, иккинчи эпизодда VAR лайнсменнинг хатосини тузатиб, Тюрамнинг яна бир голини ҳисоблади. Бу ғалаба голи бўладигандек кўринганди, аммо қўшимча дақиқаларда ўз жарима майдони ичида Биссек нотўғри ҳаракатланиб, тўпни қўли билан ўйнади. Зоммер Жуниор Мессиас тепган тўпни тўсган бўлса-да, бразилиялик қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келиб, ҳисобни тенглаштирди. Мавсумнинг илк туридаёқ сенсация кузатилди. Бу сўнгги 14 йил ичида амалдаги чемпион илк турда ғалаба қозона олмаган иккинчи ҳолат бўлди.

«Милан» — «Торино» 2:2
Голлар:
Мората (89), Окафор (90+5) — Тиау (30, автогол), Сапата (68). 
«Милан» – Менян, Тиав, Томори, Калабрия (Окафор, 83), Салемакерс, Лофтус-Чик, Бинносир (Рейндерс, 59), Пулишич (Муса, 73), Леау, Чуквуэзе (Тео, 60), Йович (Мората, 60).
«Торино» – Милинкович-Савич, Мазина, Коко, Войвода, Лазаро (Сазонов, 88), Белланова (Дембеле, 88), Илич (Тамез, 71), Линетти, Риччи, Сапата (Карамо, 72), Санабрия (Адамс, 60).
Огоҳлантиришлар: Риччи (45+3), Войвода (45+2), Йович (57), Тамез (90), Дембеле (90+7). 

Футболдаги техника ҳали мукаммал эмас. «Сан-Сиро»да — Белланованинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп устундан қайтди, чизиқ устида турган «Милан» ҳимоячиси уни узоқлаштирди — арбитр голни автоматик қайд этиш тизимидан сигнал олмади. Лекин VAR хонасидагилар барчасини кўриб туришганди ва улар етказган хабардан кейин арбитр майдон марказини кўрсатди, гол «Милан» ҳимоячиси номига автогол бўлиб ёзилди. Сапата иккинчи бўлимда «Торино»нинг устунлигини оширганидан кейин эса Паулу Фонсеканинг миланликлар бошқарувидаги илк ўйини муваффақиятсизлик билан тугайдигандек кўрина бошлади.

Аммо мураббий футболчиларни алмаштириш орқали барчасини ўзгартирди. Меҳмонлар бош мураббийи Паоло Ваноли ҳақида ундай деб бўлмайди. «Спартак»нинг собиқ бош мураббийи собиқ динамочи Сазоновни майдонга туширди ва бир дақиқа ўтиб ундан ўзиб кетган Мората «Милан»ни курашга қайтарди. Қўшимча дақиқаларда эса захирадан тушган яна икки футболчи ҳисобни тенглаштирувчи голни ташкиллаштирди — Муса қанотдан тўпни ошириб берди, унга етиб келган Окафор тўпни тўсин остидан дарвозага жойлади. Милан жамоалари бир хил ҳисобда дуранг билан бошлади.

Германия: «Байер» олдингидек

«Байер» — «Штутгарт» 2:2
Голлар:
Бонифасе (11), Шик (88) — Мийо (15), Ундав (63).
(Пеналтилар серияси — 4:3).
«Байер» – Градецки, Инкапиэ, Тапсоба, Андрих (Шик, 73), Терре, Адли (Виртц, 73), Белосян (Грималдо, 84), Жака, Алеиш Гарсия, Телла (Фримпонг, 73), Бонифасе (Та, 41).
«Штутгарт» – Нюбел, Миттелштедт (Крэтциг, 63), Шабо, Руо, Штенцел (Кайтел, 83), Штиллер (Ундав, 62), Каразор, Фюрих (Дил, 77), Мийо, Левелинг (Мвумпа, 63), Демирович.
Огоҳлантиришлар: Штиллер (44), Жака (60), Тапсоба (71), Демирович (71), Мийо (78), Бонифасе (80), Штенцел (82), Виртц (85), Фримпонг (86), Шабо (86).
Четлатиш: Терре (37).

«Бавария» ва «Боруссия» каби бошқа топ-клублар Германия кубогида қуйи дивизионлар вакиллари билан чигалёзди ўйинларини ўтказаётган маҳалда, «Байер» ва «Штутгарт» Суперкубок учун ажойиб ўйин ўтказишди. Ўтган мавсумда ҳам ушбу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлари шиддатли кечган, Леверкузенда Хаби Алонсо жамоаси ўйин давомида икки бор ҳисобда ортда борган ва 90-дақиқада ғалабани илиб кетган (3:2), шваблар майдонидаги ўйинда эса чемпионлар қўшиб берилган олтинчи дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолганди (2:2). Бу ўйинда ҳам жамоалар тезда голлар алмашиб олишди ва «Штутгарт» хавфлироқ ҳужумлар уюштирди.

Фақат биринчи бўлимнинг ўзида дарвоза тўсини ва устунлари уч марта Градецкига ёрдамга келди. Бундан ташқари, Терренинг четлатилиши «Байер»нинг ҳаётини оғирлаштирди. Франция чемпионатидан келган янги футболчи майдон марказида тўпни жамоада сақлаб қолишга уриниб, Демировични қулатди ва «Штутгарт» 37-дақиқадаёқ бир киши кўп бўлиб олди. Иккинчи бўлимда майдонга жокерлар тушиб келишидан кейин бу устунлик ҳисобда ҳам акс этди — қанот бўйлаб олдинга ташланган Кретцигнинг узатмасидан кейин Ундав дарвозани ишғол этди.

Аммо «Байер» ҳеч қачон имконсиз ҳолатда қолмаслигини яна бир бор намойиш этди. Фримпонг амалда бўш дарвозани ишғол эта олмаганида кўпчилик жамоанинг бу сеҳри йўқолгани ҳақида ўйлай бошлаганди. Аммо улар ҳаммаси жойида эканига амин бўлишди — Грималдо яна бир ажойиб узатма берди ва сўнгги дақиқалар қироли Шик мувозанатни тиклади. Пеналтилар сериясида эса руҳий устунлик доричилар томонида эди ва Градецкининг сейви ҳамда Силаснинг хато зарбасидан кейин Леверкузен Алонсо бошқарувидаги учинчи совринга эга чиқди. Бу клуб унгача бўлган тарихида қўлга киритган совринлардан биттага кўпроқ.

Кун статистикаси

  • «Марсел»нинг янги дарвозабони Рули Пау Лопесдан кўпроқ пеналти қайтариши учун 1 ўйин етарли бўлди. Провансалликлар дарвозабони (Пеле) 11 метрлик зарбани қайтариши охирги марта 2019 йил декабрида кузатилганди.
  • «Парма» посбони Судзуки А Серия тарихидаги илк япониялик дарвозабон бўлди.
  • Гринвуд «Марсел» сафида дебютида дубл қилиб, бу борада  Пайет ва Суаресдан кейинги 3-футболчи бўлди.
  • «Фиорентина» ҳимоячиси Бираги жарима зарбаларини 8-бор голга айлантирди. А серияда 2018/19 йиллар мавсумидан буён ҳеч ким бундай натижага эриша олмаган.
  • «Спортинг» ҳужумчиси Декереш Португалия чемпионатининг 13 ўйинида камида 2 тадан гол уди.
  • 39 ёш-у 39 кун — «Эвертон» ҳимоячиси Эшли Янг АПЛ ўйинида майдондан четлатилган энг «кекса ёшли» футболчи бўлди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар