«Барса» Гундўған билан хайрлашмоқчи, Илкай кетишни истамаяпти – Marca
«Барселона» клуби раҳбарияти бир неча сабаблар туфайли Илкай Гундўған билан хайрлашмоқчи.
33 ёшли германиялик яримҳимоячи «Барса»нинг «Валенсия»га қарши 1-тур учрашувини ўтказиб юборди. Каталония клуби буни жароҳат билан изоҳлаган бўлса-да, Marca хабарига кўра бу трансфер масаласи билан боғлиқ.
Каталонияликларнинг Гундўған билан хайрлашишни режалаштираётганининг асосий сабаби – молиявий ҳолат билан боғлиқ. Йиллик 15 миллион евро маош оладиган Илкай бошқа клубга трансфер қилинса, «Барса» Дани Олмо ёки Нико Уилямсни Ла Лигада регистрациядан ўтказа олган бўларди.
Қолаверса, Олмонинг трансферидан кейин Гундўғаннинг ўйин вақти қисқариши кутилмоқда. Шунга қарамай, Илкай Каталония клубидан кетишни истамаяпти.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар