17.08.2024 10:54
2611
Теглар
«Захира қанчалик муҳимлиги кўринди» — тен Ҳаг «Фулҳэм» устидан ғалаба, ҳимоя ва Зиркзе ҳақида

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 1-туридан ўрин олган «Фулҳэм»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бугунги ўйин алмаштиришлар қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Зиркзе биринчи ўйинида захирадан майдонга тушиб, бизга ғалаба келтиргани ажойиб. Бу жараён ва жамоа руҳияти учун яхши. Бу захирадагиларнинг қанчалик муҳимлигини ва уларнинг тайёр бўлишлари кераклигини кўрсатади.

«Фулҳэм»га қарши ўйнаш ҳар доим қийин, аммо биз кучли прессинг қилдик ва рақибни босим остида ушлаб турдик. Кўп вазиятлар яратдик ва аввалроқ гол уришимиз керак эди. Жамоамга ягона эътирозим — рақибни йўқ қилиш керак эди.

Дарвозани дахлсиз сақлаш қанчалик муҳимлигини биламиз. Икки мавсум олдин биз Премер-лигада «қуруқ ўйинлар» сони бўйича етакчи бўлгандик. 

Қачонки бизда ҳимояда барқарор тўртлик бўлса, яримҳимоячилар ва қанот вингерлари бемалол олдинга интила олади. Агар доимий тўрт ҳимоячи бўлмаса, тартиб бўлмайди ва бўш ҳудудлар пайдо бўлади.

Зиркзенинг дебюти? Ҳужумчи учун гол уриш муҳим. У ҳужумни якунлаш учун қаерда бўлишни билади. У кўпроқ нарса қила олади, шунинг учун тўғри мувозанатни топиши керак. Жошуа билан ишлашимиз керак. Биз унинг жамоанинг бир қисми бўлишини истаймиз ва шунинг учун шартнома имзоладик», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар