17.08.2024 13:51
1526
Теглар
Слот «Барса» ва «Сити» қизиқаётган Диас ҳақида: «Луиснинг келажаги биз билан»

Арне Слот Луис Диас «Ливерпул»да қолишини айтди.

Аввалроқ колумбиялик 27 ёшли вингерга «Барселона» ва «Манчестер Сити» қизиқаётгани хабар қилинганди. 

«Луис Диас атрофидаги миш-мишларни эшитганимдан ҳайрон эмасман. Аммо унинг келажаги биз билан.

Унинг ҳаракатлари менга ёқди. Луис — «Ливерпул»нинг муҳим қисми ва умид қиламанки, бу мавсумда ҳам шундай бўлиб қолади», — дейди янги бош мураббий. 

Ўтган мавсумда Диас АПЛнинг 37 та ўйинида 8 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар