17.08.2024 16:00
4284
Теглар
«ОКМК ҳам «Динамо»дек очиқ футбол кўрсатди» – Абрамов камбэк, бекор қилинган пеналти ва бир кун олдин уйланган футболчининг ўйини ҳақида

«Динамо» - ОКМК учрашувидан (3:2) кейин Вадим Абрамов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ғалаба қозониш доим ёқимли, бироқ учрашувни ёмон бошлаганимизни таъкидлаш шарт. Йигитларга охиригача жанг қилишгани учун ташаккур айтаман. Мураббийлар учун оғир ўйин бўлди, мухлислар учун эса томошабоп баҳсга айланди. Якунда икки жамоа ҳам гол киритиб ғалаба қозонишни истади, бироқ омад бизга кулиб боқди. Нега пенальтини бекор қилишганини билмадим. Бутун жамоага ва самарқандлик мухлисларга бугунги қўллаб-қувватлаш учун раҳмат дейман.

- Бугун мавсумдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди, 3 маротаба камбекни амалга оширдинглар. «Нефтчи» билан баҳсда эса жамоа ўзига умуман ўхшамаганди...

- Фарғонада биз ёмон эмас, нотўғри ўйнагандик. Айниқса, четлатиш содир бўлгач биз ўйинни тўғри ташкил қила олмагандик. Эрта ғалаба қозонгандек ҳис қилдик ўзимизни. «Нефтчи» ҳимояга эътибор қаратиб, қарши ҳужумда жазолади. Бугун ҳам йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик пенальти ортидан. Бугун ОКМК очиқ футбол ўйнаган бўлса, Фарғонада рақиб ҳимояга эътибор қаратганди.

- Одатда, биринчи бўлимни ўзида таркибда ўзгариш қилсангиз, ўша ўйинда ҳеч нарса ўхшамайди...

- Буни доим амалга ошираман деб айта олмайман. Менимча, Самарқандга энди келган даврларимдан келиб чиқиб айтяпсиз. Ўтган беллашувдан келиб чиқсак, рақиб бир киши кам бўлиб қолди. Ўйин режаси беллашув аввалида бошқача эди. Вазиятга мослашиш учун Улуғбек Абдуллаевни алмаштиргандик. Балки, бу омадсиз ўзгаришлар бўлгандир. Баъзан ҳимоячиларимизнинг қарор қабул қилишини кўриб ҳайрон қоламан. Уларга ҳаммасини тушунтирамиз ва футболчи нега бундай ўйнаганини ўзи ҳам тушунмайди. Бугун рақибнинг пеналтидан киритган биринчи голи сўзимга исбот.

- Бразилиялик легионер Маркос Кайкнинг дебюти ҳақида фикрингиз қандай?
- Бразилияликларда мослашиш жараёни нисбатан секин ўтади. Ҳар ҳолда янги муҳит. Умид қиламизки, у ўзини яна ҳам яхши кўрсатади. Биринчи ўйин учун ёмон эмас. Яна икки бразилиялик футболчимиз Ратиньо ва Дуглас Майкон бугун майдонда яхшироқ кўринди. 

- Ўтган ўйинда «Нефтчи» билан 1та, бу ўйинда белгиланагн 2та пенальти кўп эмасми? Қолаверса, янги ҳимоячилар жамоани кучайтиргани йўқ, марказий ҳимоячи Жаҳонгир Ўрозовдан кўп нарса кутилган эди, аммо у оғирроқ ҳаракат қилаётгандек...

- Шу ҳолатни тушунтираман. Ўрозов «Нефтчи» билан ўйиндан кейин шунча кун ўтиб бугун, ўйиндан олдин кечки соат 17:00да жамоамиз сафига келиб қўшилди. У кеча уйланган эди. Тўйни эртаси куниёқ майдонга тушди. Бугун бизда ҳимоячи йўқлиги учун уни майдонга ташладик. У тайёр эмаслиги аниқ эди, аммо бошқа иложимиз йўқ эди. Турсунов «Нефтчи» билан баҳсда четлатилган эди. Эртага ўринбосарлар таркибида майдонга тушади ва жисмоний ҳолатини тез орада яхшилаб олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар