17.08.2024 17:15
2385
Теглар
Мареска: «Чилуэлл кетгани маъқул. Унда позиция танлашда муаммолар бор»

«Челси» бош мураббийи Энцо Мареска ҳимоячи Бен Чилуэлл жамоасини ўзгартириши кераклигини айтди.

«Чилли биз билан, аммо у касаллик туфайли сўнгги бир неча кун машғулот ўтказмади. Унинг меҳнаткашлиги менга ёқади, лекин гап шундаки, унда позиция танлашда муаммолар бор.

Бугун эрталаб бизда 22 ўйинчи машғулот ўтказди ва улардан сўрасангиз, ҳар бири якшанба куни «Сити»га қарши ўйнашни хоҳлаётганини айтади. Лекин бу имконсиз. Агар футболчилар ҳар куни машғулот ўтказишса ва ўйин вақтига эга бўлишмаса, бу улар учун ҳам, мен учун ҳам ёмон.

Мен қарор қабул қилишим керак ва Чилуэлл ўйин амалиётига эга бўлиш учун кетгани маъқул. Трансфер ойнаси очиқ, нима бўлишини кўрамиз», — деди Лондон клубининг янги бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар