17.08.2024 14:26
2594
Флик: «Жароҳатланганлар қайтса, «Барса» жуда кучли жамоага айланишига ишончим комил»

Ҳанс-Дитер Флик «Барселона»нинг «Реал»га қарши курашишга тайёрлиги ҳақида гапирди. 

Ла Лигада янги мавсумнинг биринчи турида Каталония клуби 17 август куни сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушади.

«Мен бу саволга аллақачон жавоб берганман. Жамоамизнинг маҳорати юқори. Футболда ҳамма нарса ғалаба ёки мағлубиятга қараб белгиланади. Шу боис ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Биздаги ўйинчилар танловидан мамнунман. Клубга ишонаман ва жамоанинг мавсумлар оралиғида кўрсатган ўйинларидан мамнунман.

Жароҳатланган футболчилар қайтса, биз жуда кучли жамоа бўлишимизга ишончим комил», — дея «Барселона» бош мураббийининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар