Фил Жонс 32 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади
«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Фил Жонс фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
32 ёшли футболчи мураббий бўлиш нияти борлигини айтди.
«Фаолиятим мен хоҳлаганимдан тезроқ якунланди.
Аммо стаканнинг фақат ярми тўлган. УЕФА А лицензиясини олдим ва ўзимни мураббий сифатида синаб кўраман. Келажакда қайсидир жамоани бошқармоқчиман», — деди Жонс.
Англиялик футболчи 2011 йилдан 2023 йилгача «МЮ»да ўйнаган. Бу вақт ичида у 6 та совринни қўлга киритган: жумладан, Премер-лига чемпионлиги ва Европа Лигаси.
Фил охирги марта 2022 йил 2 май куни ўйнаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар