17.08.2024 02:30
623
Теглар
«Аякс» — «Панатинаикос» баҳсидаги серияда 34 бор пеналти тепилди. Бу — еврокубоклар рекорди

«Аякс» Европа Лигасининг 3-саралаш босқичида «Панатинаикос»дан устун келди. 

Сафардан минимал ҳисобдаги ғалаба билан қайтган амстердамликлар жавоб ўйинида Греция клубига ютқазиб (0:1), пеналтилар сериясида эса ғалаба қозонди – 13:12.

Жамоалар серияда жами 34 марта 11 метрлик нуқтадан зарба беришди. Бу — еврокубоклар тарихидаги энг узун серия.

«Аякс»нинг 40 ёшли посбони Пасвер 5 бор сейв қилди, ўзи ҳам гол урди ва жамоасининг кейинги босқичига чиқишига ҳисса қўшди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар