15.08.2024 16:42
5011
Теглар
«Жамоадаги сифат 10 йил ўтиб ҳам ўзгаргани йўқ». Анчелотти БМВ ва BBC учлигини таққослади

Европа Суперкубоги доирасидаги «Реал» - «Аталанта» (2:0) ўйинидан кейин Карло Анчелоттидан «Реал»нинг икки юлдузли триосини таққослашни сўрашди.

Италиялик мураббий Мадрид клуби ҳужум чизиғидаги ҳозирги трио БМВ –Беллингҳем, Мбаппе, Винисиусни аввалги BBC – Бэйл, Бензема, Криштиану триоси билан таққослаш қийинлигини айтиб, 10 йил олдинги жамоа фантастик бўлганини қайд этди.

«Биз бу ҳақда штабимдагилар билан гаплашгандик. Ҳозирги жамоамни 2014 йилги таркиб билан таққослаш жуда қийин.

Ўша жамоа фантастик таркибга эга эди – Бэйл, Бензема ва Роналду билан шунчаки бошқа даражада эди у. Энг сараланганлардан ташкил топган ҳужум чизиғи эди.

Аммо «Реал»да 10 йил ҳам ўтиб ҳам ўзгармаган нарса бу – жамоадаги сифат», - дейди Карло Анчелотти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар